8-12 ноябрь кунлари Самарқанд халқаро аэропортидан амалга оширилиши белгиланган авиарейслар Навоий аэропортига кўчирилди
Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» AЖ хабар тарқатди. Маълум қилинишича, Самарқанд халқаро аэропортидаги техник сабабларга кўра, жорий йилнинг 8 ноябрь соат 00:01 дан 12 ноябрь соат 00:01 гача «Uzbekistan Airways» AЖнинг режалаштирилган бир қатор қатновлари Навоий шаҳри аэропортидан амалга оширилади.
Хусусан:
• HY045/046 Тошкент – Самарқанд – Тошкент;
• HY9605/9606 Самарқанд – Москва – Самарқанд;
• HY639 Самарқанд – Санкт-Петербург;
• HY639/640 Самарқанд – Санкт-Петербург – Самарқанд;
• HY275/276 Самарқанд – Истанбул – Самарқанд авиақатновларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Навоий халқаро аэропортидан амалга оширилади.
Қуйидаги қатновлар эса бекор қилинади:
• HY 049/050 Андижон – Самарқанд – Андижон;
• HY072/071 Фарғона – Самарқанд – Фарғона.
Хабарда йўловчилар бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга экани эслатилган.