"Самарқанд-Бухоро" тезюрар пуллик автомобиль йўли қурилади
Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларидан ўтувчи янги йўлни қуриш мақсадида Туркиянинг йўл қурилиши бўйича йирик компанияси вакиллари билан меморандум имзоланди.
Англашув меморандуми Автомобиль йўллари қўмитаси билан тузилган.
Қайд этилишича, 55 йиллик тажриба эга компания нафақат Туркияда, балки хорижий давлатларда ҳам автомобиль йўллар, туннеллар, кўприклар ҳамда турли йирик иншоотларни муваффақиятли барпо этган.
Компания томонидан ДХШ асосида Истанбул шаҳрида умумий узунлиги 150 километр автомобиль йўли, денгиз устида 1,5 километр узунликдаги “Yavuz Sulton Salim” номли босфор кўприги қурилган.
Мулоқот давомида томонлар ўртасида давлат-хусусий шериклик дастурлари асосида транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, хусусан, автомобиль йўлларини қуриш ва модернизация қилиш, турк компаниясининг соҳадаги тажрибаси, жумладан, автомобиль йўллари, кўприклар ва аэропортлар қуриш йўналишида шакллантирилган лойиҳалари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.
Муҳокамалар давомида томонлар давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришдаги асосий йўналишлар, амалга оширилаётган ДХШ лойиҳалари, ДХШ механизмларидан самарали фойдаланиш, соҳада жаҳоннинг илғор ва муваффақиятли тажрибаларидан кенг фойдаланиш юзасидан фикр алмашган.
Ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда белгиланган мақсадларга етишда тизимли ва самарали фаолият олиб боришга келишиб олинган.