Самарқанд шаҳрида тўй ўтказувчи якка тартибдаги тадбиркорлар сони ўтган йилда 10 тага ортган
2019 йил мобайнида Самарқанд вилоятида тантанали маросимларни ташкил этиш хизматлари (тўй, юбилей, туғилган кун ва ҳоказо) фаолият тури билан 20 та якка тартибдаги тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказилган.
Бу ҳақда Давлат хизматлари маркази вилоят бошқармаси ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Маълумотга кўра, Самарқанд шаҳридан - 10 та, Иштихон - 2 та, Каттақўрғон туманидан - 1 та, Пахтачи - 2 та, Ургут - 1 та, Булунғур - 1 та, Нарпай - 3 та тантанали маросимларни ташкил этиш хизматлари билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар рўйхатга олинган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги қарорига асосан, бундай фаолиятнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги учун тўланадиган бож энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари этиб белгиланган.
Агар тадбиркор мана шундай фаолиятини электрон рақамли имзоси орқали рўйхатдан ўтказса (яъни, уйидан марказга келмасдан интернет орқали), базавий ҳисоблаш миқдорининг ярмича бож тўлайди.
Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати умумий овқатланиш корхонаси ҳисобланувчи тўйхоналарнинг 232 таси вилоятимиз солиқ идораларида рўйхатдан ўтганлиги ҳақида маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, тўй ва бошқа оилавий маросимларни юридик шахс ташкил этган тадбиркорлар томонидан ҳам ташкил қилиниши мумкин.
Ё.ГАДОЕВ тайёрлади.