Самарқанд шаҳридаги Марказий ҳарбий округида битирувчиларга сертификат ва кўкрак нишони топширилди
- 23.06.2019 16:34
- 136
- Самарқанд
Самарқанд шаҳридаги Марказий ҳарбий округида кичик мутахассисларни тайёрлаш марказининг навбатдаги битирув тадбири бўлиб ўтди. Унда малакасини оширган 495 нафар кичик мутахассисларга сертификат ва кўкрак нишони топширилди.
Шунингдек, 159 нафар контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга дастлабки “Кичик сержант” ҳарбий унвони берилди.
Тадбирда сержантлар томонидан ҳарбий чиқишлар, санъаткорлар томонидан дилтортар тароналар янгради.
Мудофаа вазири ўринбосари А.Икромов, Марказий ҳарбий округи Қўшинлар қўмондони А.Саидов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов ва бошқалар сержантларни табриклаб, келгусидаги ишларига омад тилади.
Теглар:
ҳарбий хизматчилар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!