Самарқанд шаҳридаги хонадонларлардан бирида 1 миллиард сўмлик пиротехника воситалари аниқланган

Вилоят ИИБ ва ДХХ вилоят бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-тадбир давомида Самарқанд шаҳар Хўжагунжойиш маҳалласида яшовчи шахс қариндошининг Галаосиё маҳалласида жойлашган хонадонида сотиш мақсадида жами 21 турдаги 1 минг 903 дона, тахминий баҳоси 1 млрд. сўм бўлган пиротехника воситаларини яширин равишда сақлаб келаётгани аниқланган.

Ушбу пиротехника воситалари ашёвий далил тариқасида олиб қўйилган. Ноқонуний пиротехника воситаларини сақлаб келаётган шахслар қўлга олинган.

"Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дея хабар бермоқда вилоят ИИБ.