Самарқанд шаҳрининг Хишрав-2 массивида ихтисослашган “Ўзбекистон-ШҲТ” индустриал зонаси барпо этилади

Махсус саноат зонасида қиймати 54,7 млрд. сўмлик қуйидаги йўл транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши белгиланган:
- 14 км. канализация тармоғини тортиш (қиймати 7500 млн. сўмлик);
- 20 км. автомобиль йўлларини қуриш (қиймати 22980 млн. сўмлик);
- 5 км. электр тармоғини тортиш ва қуввати 35 мВа. ли 2 занжирли 110 квли подстанция қуриш (қиймати 20 000 млн. сўмлик);
- 3 км. газ тармоғи тортиш ва 3 та саноат тугуни қуриш (қиймати 4200 млн. сўмлик).

Бугунги кунда 14 км. канализация тармоғини қуриш бўйича республика бюджетидан 7,5 млрд. сўм маблағ ажратилиб, қурилиш-монтаж ишлари бошланган.

“Ўзбекистон - ШҲТ” махсус саноат зонасида жойлаштириш учун қиймати 26,4 млн. доллар (475 та янги иш ўрни) бўлган 8 та лойиҳа таклифлари олинган.