«Самарқанд – Тошкент – Санк-Петербург» йўналишида дастлабки автобус йўлга чиқди
- 25.02.2020 18:07
- 118
- Ўзбекистон
Бугун, 25 февраль кунидан бошлаб ушбу йўналишда мунтазам автобус қатнови ўз фаолиятини бошлади.
Бугун соат 09:00 Самарқанд автовокзалидан йўлга чиққан автобус «Тошкент» автовокзалидан қўшимча йўловчиларни олиб, Санкт-Петербург томон йўл олди. Санк-Петербург марказий автовокзалигача давом этадиган йўналиш қатнов масофаси 4 436 километрни ташкил этади.
Янги йўналишдаги чипта нархи Самарқанддан 840 000 сўм Тошкентдан эса 800 000 сўмни ташкил этади. Йўналишда Ўзбекистон томонидан «Uzautotrans service» МЧЖ ва Россиянинг «ТТК ГЛОБУС» МЧЖ корхоналари йўловчиларга хизмат кўрсатади, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Теглар:
автобус қатнови
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа