Самарқанд туманида табиий газ бўйича 9,2 миллиард сўмлик дебитор қарздорлик асоссиз ва нореал деб топилган
- 13.09.2019 15:29
- 185
- Самарқанд
Ўтган давр мобайнида Самарқанд туманида электр энергиясидан 64,4 миллиард, табиий газдан 46,1 миллиард, ичимлик сувидан 297 миллион ва маиший чиқиндилардан 478 миллион сўм дебитор қарздорлик юзага келган.
Вилоят мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати берган маълумотга кўра, табиий газ бўйича белгиланган 46,1 миллард сўмлик дебитор қарздорликлар ўрганилган. Натижада 10,5 миллард сўмлик қарздорлик 2017 йилнинг апрель ойида “Самарқандтумангаз” филиали томонидан асоссиз деб топилиб, истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб-рақамларидан чиқарилган.
Шунингдек, 12,6 миллиард сўмлик дебитор қарздорликлар узоқ йиллар давомида табиий газ етиб бормайдиган маҳаллалардаги истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келиши аниқланган. Бундан ташқари, 9,2 миллиард сўмлик дебитор қарздорлик асоссиз ва нореал деб топилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Америкада яшайдиган ўзбекистонлик миллионер
- Бугун, 18:24
- Ўқинг, қизиқ!
Булунғурда янги бозор қачон қурилади?
- Бугун, 17:44
- Долзарб
Ёнғин ва ис гази бепарволарни жазолайди
- Бугун, 17:33
- Самарқанд