Самарқанд туманидаги Миронқул-Оҳалик тоғида адашиб қолган 18 ёшли йигит топилди
- 19.08.2024 16:01
- 168
- Ҳодиса
У тоғнинг 1000 метр баландлигидан кечаси соат 01:30 да топилган. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 17 август куни соат 21:25 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бир фуқаро Самарқанд тумани Миронқул маҳалласидаги тоғларда дам олиш мақсадида чиқиб, йўлдан адашиб қолганини маълум қилиб, пастга тушиб олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Хабарга асосан, қидирув-қутқарув ишларига Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари жалб қилинган. Қутқарувчилар 18 август куни соат 01:30 да 2006 йилда туғилган йигитни Миронқул-Оҳалик тоғининг денгиз сатҳидан 1000 метр баландлигидан топишган.
«Ушбу фуқаронинг хавфсизлиги таъминланган ҳолда тоғдан пастга олиб тушилган. Фуқаронинг соғлиғи яхши, унга ҳеч қандай тан жароҳатлари етмаган», — дейилади вилоят ФВБ хабарида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа