Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги қуёш фотоэлектр станциялар 2023 йилда 576,9 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарди
- 26.01.2024 17:05
- 26
- Ўзбекистон
Самарқанд ва Навоий вилоятларида ҳар бирининг қуввати 100 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилган эди.
Ушбу электр станцияларда 2023 йилда 576,9 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунинг натижасида 174,8 миллион кубометр табиий газ тежалишига эришилди. Атмосферага 242,3 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинди.
Маълумот учун, мазкур ҳажмдаги электр энергияси қарийб 240,4 мингта хонадоннинг бир йиллик истеъмолини ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги қуёш фотоэлектр станциялар 2022 йилда 434 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарган эди.
Теглар:
фотоэлектр станцияси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа