Самарқанд вилоятида гиёҳвандлик моддаларини сотаётган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2020 йил 29 ноябрь куни соат 23:00 ларда Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ, ДХХ ЧҚ ҳарбий қисм тезкор бўлинмаси, вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари томонидан Ургут тумани “Мирзобоғлон-Чеп” маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирга харидор сифатида жалб қилинган “Ж” исмли шахсга Ургут тумани “Мирзобоғлон-Чеп” маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган К.А. ҳамда ушбу маҳаллада яшовчи, 1992 йилда туғилган О.А. жами оғирлиги 5 грамм бўлган “героин” гиёҳвандлик моддасини, ҳар граммини 1.200.000 сўмдан ҳисоблаб, 6.000.000 сўмга сотаётган вақтида ушланди. Оқ рангли целлофан булагига қадоқланган, ўткир ҳидли, оч сарғиш рангли, кристаллсимон ҳолдаги “героин” гиёҳвандлик моддаси ва тезкор тадбирда ишлатиш учун берилган пуллар аниқланиб, далилий ашёлар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди. Олинган далилий ашёнинг соф оғирлиги 4,27 грамм эканлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан К.А. ва О.А.ларга нисбатан Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
30 ноябрь куни тахминан соат 18:30 ларда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБ ЖҚБ ва вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХБ 2-отряд ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳар ҳудудида ўтказилган “Назорат тартибида гиёҳвандлик воситасини сотиб олиш” тезкор тадбирида Самарқанд шаҳар Чорраҳа кўчаси 10-умумтаьлим мактаби дарвозаси олдида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳар Гўрўғли кўчасида яшовчи, 1964 йилда туғилган фуқаро Ж.И. ноқонуний равишда тадбирда харидор сифатида иштирок этган “Исомиддин” исмли шахсга 5 дона “Спички” ёзувли гугурт қутисига солинган яшил рангли марихуанна моддасига ўхшаш воситасини 1.500.000 сўм эвазига сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди. Ашёлар алоҳида пакетга солиниб тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЭКБнинг маълумотномасига кўра, олинган модда таркибида фаол гиёҳвандлик модда – тетрагидрокканнабинол мавжуд бўлиб, бу ўсимлик модда “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги ва унинг соф оғирлиги 10,23 грамга тенг эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ж.И.га нисбатан Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.