Самарқанд вилоятида ичимлик суви хизматлари учун махсус устама ҳақ миқдорлари ўзгарди
- 05.04.2019 10:28
- 188
- Самарқанд
Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг қарори 2019 йил 3 апрелда қабул қилинди.
Унга кўра, вилоятда ичимлик суви хизматлари учун махсус устама ҳақ миқдори 50 сўм метр/куб, канализация хизматлари учун ҳам махсус устама ҳақ миқдори 50 сўм метр/куб этиб белгиланди.
Ушбу миқдор билан боғлиқ тартиб ва харажатларни қонунчилик асосида амалиётга жорий этилишини таъминлаш учун вилоят молия бош бошқармаси ҳамда вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонаси зиммасига зарур вазифалар юкланди.
Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2017 йил 30 декабрдаги “Самарқанд вилоятида ичимлик суви таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ тўлаш миқдорини белгилаш тўғрисида”ги 771-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисобланди.