Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган 11 нафар бемор соғайди

Самарқанд вилоятида 11 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди.
Тузалганларнинг 5 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 67 ёшда, ёши кичиги 2018 йилда туғилган.

Эндиликда вилоятда соғайганлар 362 нафарга етиб, даволанаётганлар 23 нафарни ташкил этмокда.

Шундай килиб айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 3996 нафарга етди.

Согликни саклаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.