Самарқанд вилоятида туман ХТБ мудири ўринбосари пора билан ушланди

16 ноябрь куни Давлат хавфсизлиги хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси прокуратура ҳамда департамент ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Тадбир давомида вилоятдаги туманларнинг бирида ХТБ мудири ўринбосари лавозимида ишловчи фуқаро Р.Т. маҳаллий фуқародан туман мактабларининг бирига ўқитувчи вазифасига ишга киритишни ваъда қилиб, ундан 300 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат бўйича фуқаро Р.Т.га нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.