Самарқанд вилоятига янги бош архитектор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг буйруғига асосан Мирзоев Ҳаёт Фазлиддинович Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси ўринбосари – вилоят бош архитектори этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят қурилиш бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Маълумот учун, вилоят бош архитектори вазифасида ишлаб келган Бобур Элмуродов қурилиш вазирлигига ишга ўтганлиги муносабати билан вилоят бош архитекторлик вазифасини С.Нарзиқулов бажариб келаётган эди.  

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги томонидан соҳа ходимларининг ишчанлигини ошириш мақсадида вилоятнинг шаҳар ва туман қурилиш бўлимларига замонавий компьютер, принтер ва бошқа техникалар берилди.