“Самарқанд” халқаро аэропорти давлат-хусусий шериклик асосида бошқарилади
- 24.09.2021 11:16
- 135
- Самарқанд
23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида “Air Marakanda” МЧЖ ХК ва “Uzbekistan Airports” АЖ ўртасида “Самарқанд” халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш" лойиҳасининг давлат-хусусий шериклик битимини имзолаш бўйича маросим бўлиб ўтди.
Маросимда Транспорт вазирлиги, “Uzbekistan Airports” АЖ “Air Marakanda” МЧЖ ХК ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг раҳбарлари ва бошқалар иштирок этди.
Мазкур битим “Самарқанд” халқаро аэропортида йўловчиларга ва авиаташувчиларга юқори даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаш, улар учун барча зарур қулай шарт-шароитларни яратиш, аэропортни бошқариш соҳасида етакчи халқаро компанияларни жалб қилиш мақсадида “Самарқанд” халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!