Самарқанд халқаро аэропорти ҳудудида тўлиқ автоматлаштирилган автотураргоҳлар тизими ишга туширилди
- 01.12.2023 12:00
- 86
- Самарқанд

Жорий йилнинг 30 ноябридан бошлаб аэропорт ҳудудига киришда ушбу тизим автомашинанинг давлат рақамларини автоматик равишда таниб олади.
Тўлов автотураргоҳ майдонида жойлашган паркоматлар орқали нақд пулда ёки автотураргоҳдан чиқаётганда банк карта орқали амалга оширилади. Тўлов миқдори электрон таблода кўрсатилади.
Аэропорт ҳудудида машина туришининг дастлабки 15 дақиқаси бепул.
“Air Marakanda” МЧЖ маъмурияти автотранспорт воситаларининг йўқолиши, ўғирланиши, шикастланиши ёки тўлиқлиги бузилганлиги, тўхташ жойларида жойлашган бошқа мол-мулкнинг, шу жумладан, транспорт воситасида қолган мол-мулкнинг йўқолиши ёки ўғирланиши учун жавобгар эмас.
Теглар:
“Самарқанд” халқаро аэропорти
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда 69 та қизил тоифали мактаблар бор
- 7 дақиқа аввал
- Таълим
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 1 соат аввал
- Маслаҳат
Мутолаа: КЎНГИЛ. Ҳикоя
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Бўлган воқеа: Қалдирғоч келди
- 2 соат аввал
- Мутолаа