Самарқандда 111 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларини кўча-кўйда пуллаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида “KIA Carnival” русумли автомашина юкхонасида фуқаро У.А.га тегишли бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 111 миллион сўмликка яқин, 9 турдаги 56172 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди ҳамда ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан дастлабки божхона суриштирувлари олиб борилмоқда.