"Самарқанд-Қарши" йўналишида ҳаракатланган автомашинада 1400 қути пиротехника воситалари аниқланди

Жорий йилнинг 2 декабрь куни соат 20:30 ларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган “Умакай” мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб борган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан "Самарқанд-Қарши" йўналишида ҳаракатланиб келган, ҳайдовчи Ш.Х. бошқарувидаги "Нексия-3" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салон қисми ва юкхонасида 1400 қути (ҳар бир қутида 60 донадан) “Трения” номли пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан холислар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва аниқланган маҳсулотлар чора кўриш учун туман ИИБга топширилган.

Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.