Фуқаролардан 51 миллион сўмлик пиротехника воситалари олиб қўйилди
- 12.12.2021 20:03
- 34
- Самарқанд
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда вилоятнинг Каттақўрғон, Паст Дарғом, Самарқанд ва Пайариқ туманларида пиротехника воситаларига қарши курашиш йўналишида тадбирлар ўтказилди.
Тадбирлар доирасида Каттақўрғон туманида яшовчи Ф.Ж., пастдарғомлик Қ.М., Ф.С., Самарқанд туманилик М.Р., З.О., К.Б., Каттақўрғон шаҳрилик П.Т. ҳамда пайариқлик Ж.Д.лардан қиймати қарийб 51 миллион сўмлик 395 қутидаги “Британик” ва “Треня” ҳамда 14 дона “7 шотс” (салют) пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Айни пайтда ушбу ҳолатлар бўйича юқоридаги шахсларга нисбатан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.
Теглар:
Пиротехника воситалари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа