Самарқандда 18 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди, 20 кишида касалланиш қайд этилди

Бугун, 13 июль куни вилоятда 20 нафар кишида коронавирус касаллиги аниқланди. Карантин бошлангандан буён беморлар сони 605 нафарга етди. Айни пайтда 133 нафар бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Шунингдек, 18 нафар бемор касалликдан бутунлай фориғ бўлиб, оиласи бағрига қайтди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси коронавирус инфекциясига қарши курашни мувофиқлаштириш штаби бошлиғи Абдулла Абиевнинг маълумот беришича, коронавирусга чалинган 20 нафар беморнинг 8 нафари карантин марказларида назорат остида бўлган фуқаролар, 12 таси аҳоли орасидан аниқланди. Таҳлили мусбат чиққан беморлар карантиндаги фуқаролардан тамоман алоҳида жойда даволанмоқда. Уларнинг даволаниши учун вилоят юқумли касалликлар шифохонасида барча шароитлар бор. Шунингдек, уларни даволаётган шифокорлар барча ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган.

Айни кунларда вилоятимиз бўйича 245 нафар фуқаро касалликка гумон қилиниб, стационар шароитидаги тиббий кузатув остида сақланаётган бўлса, 3045 нафар фуқаро ўз уйида карантинда қолмоқда.