Самарқандда 9 қаватли замонавий меҳмонхона қурилади
- 09.11.2020 20:22
- 727
- Самарқанд
Бу ҳақда бугун Самарқандга келган Венгриянинг “PÓLUS” компанияси раҳбари Ласло Хорват Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облоқулов билан учрашув чоғида маълум қилди.
Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, хорижлик инвестор ва маҳаллий тадбиркор (“REYA MED” МЧЖ) ҳамкорлигида шаҳарнинг Мирзо Улуғбек ва Гагарин кўчалари кесишмасидаги бино қайта реконструкция қилиниб, 133 хонадан иборат 9 қаватли, тўрт юлдузли замонавий “Боғишамол плаза” меҳмонхона комплекси барпо этилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 15,5 миллион евро миқдорида белгиланган.
Шаҳар ҳокими билан учрашув чоғида томонлар таълим, туризм ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш юзасидан келишиб олдилар.