Самарқандда болалар коронавирусга чалинса, қаерда даволанади?

Кейинги кунларда аҳоли орасида болалар коронавирусга учраса қаерда даволаниши мумкин, уларни барча шифохоналар ҳам қабул қилмайди-ку, мазмунида саволлар пайдо бўлмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддиларининг айтишича, Самарқанд шаҳридаги 2-сонли махсус тақсимлаш марказида коронавирус аниқланган болаларни даволаш учун махсус бўлим ташкил этилган. Ушбу бўлимда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази мутахассислари болаларни даволаш учун жалб этилган.

Болаларда коронавирус аниқланса, ота-оналар аввал ҳудудий поликлиника шифокорига, зарурат бўлгандагина тақсимлаш марказига мурожаат қилишлари мумкин.