Самарқандда “чов чурраси” Ўзбекистонда илк бор лапороскопик усулда операция қилинди
- 27.04.2023 17:04
- 170
- Саломатлик
Аввал хабар қилганимиздек, Самарқандда Осиё эндоскопик ва лапороскопик хирурглар жамияти (ЭЛСА)нинг “Ипак йўлида минимал инвазив хирургия” мавзуидаги конгресси ўтказилмоқда.
Бугун Самарқанд ихтисослаштирилган болалар хирургик клиникасида ушбу халқаро тадбир доирасида семинарда Сингапур, Малайзия, Филиппин, Япония ва республикамиз тиббиёт соҳаси олимлари иштирок этди.
Семинардан сўнг “чов чурраси” лапороскопик усулда операция қилинди.
- Конгрессда институтимиздан 12 нафар профессер ўқитувчи иштирок этяпти, - дейди Андижон давлат тиббиёт институти доценти Умиджон Усмонов. - Конгресс доирасида ўтказилган ушбу жарроҳлик амалиёти нафақат ўзбекистонлик шифокорларга беморларни замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда операция қилиш, балки хорижлик шифокорлар билан тажриба алмашиш имконини берди.
Мамлакатимизда илк бор ўтказилган мазкур операция филиппинлик ва ўзбекистонлик шифокорлар томонидан муваффақиятли амалга оширилди.
Фазлиддин Рўзибоев,
Эзоза Мейлиева.