Самарқандда “Инвестиция куни” тадбири ўтказилди
- 01.05.2019 13:41
- 147
- Самарқанд
Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси биносида вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирокида “Инвестиция куни” тадбири ўтказилди.
70 дан ортиқ ишбилармон ва тадбиркорлар қатнашган тадбирда янги инвестицион лойиҳалар тақдимоти ўтказилди ва инвестициявий таклифлар муҳокама этилди. Салоҳиятли инвесторлар билан учрашувлар амалга оширилди.
Шу билан бир қаторда инвесторларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш масалалари ҳам бирма-бир кўриб чиқилди. Масъуллар бириктирилиб, вилоят ҳокимлиги томонидан ижро назорати олиб борилиши белгиланди.