Самарқандда жамоат транспортларининг хизматлари учун нақд тўловдан воз кечилади
- 28.10.2025 16:47
- 79
- Самарқанд
Бу ҳақда "Самарқандйўловчитранс" давлат муассасасининг ахборот хизмати маълум қилди.
Самарқанд шаҳрида йўловчи транспортида тўлиқ нақд пулсиз тўлов тизимига ўтиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Ушбу қадам йўловчилар учун қулайлик яратиш ва транспорт тизимининг шаффофлигини оширишга қаратилган.
Нақд пулсиз тўловлар;
- тез ва қулай — майда пул излаш ёки қайтим кутиш шарт эмас;
- шаффофлик — барча тўловлар автоматик тарзда қайд этилади;
- замонавий хизмат — электрон тўлов халқаро стандартларга мос бўлиб, йўловчиларга янада қулайлик яратади.
Жамоат транспортидан фойдаланишни янада енгиллаштириш мақсадида Самарқанд шаҳрининг бекатларида бир марталик электрон чипталар сотиб олиш учун тўлов терминаллари ўрнатилмоқда. Нақд тўловдан воз кечиш Самарқанд транспорт тизимини янада самарали, замонавий ва йўловчига қулай қилишга хизмат қилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё мамлакатларидаги ғалати қонунлар
- Кеча, 17:43
- Ўқинг, қизиқ!