Самарқандда жорий йилнинг 6 ойи давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида 197 та лойиҳа ишга туширилди
- 15.09.2020 07:25
- 49
- Иқтисодиёт
Жорий йилда вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасида 1 триллион 620,3 миллиард сўмлик 477 та лойиҳа ишга туширилиши ва натижада қўшимча 4 830 та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
Жумладан, сабзавотчиликда 2 та, балиқчиликда 22 та, асаларичиликда 1 та, боғдорчиликда 96 та, чорвачиликда 84 та, узумчиликда 115 та, паррандачиликда 47 та, иссиқхона ташкил этиш бўйича 62 та, музлаткич омборхонаси ташкил этишда 19 та, логистика маркази 1 та, қуёнчиликда 10 та лойиҳалар амалга оширилади.
Ўтган 6 ой давомида умумий қиймати 679 миллиард сўмлик 197 та лойиҳа ишга туширилди ва натижада 1 377 янги иш ўринлари яратилди.
Самарқанд вилояти иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси.
Теглар:
қишлоқ хўжалиги
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа