Самарқандда коронавирусдан 3 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди

Бугун Самарқанд вилоятида 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб чиқди. 

Улар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Самарқандда соғайганларнинг 1 нафари 39 ёшли эркак, қолган 2 нафари эса 39 ёшли ва 18 ёшли аёллар. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1108 нафарни ташкил этмоқда.