Самарқандда коронавирусга қарши дориларни ноқонуний сотаётган шахслар ушланди
- 08.09.2021 17:18
- 148
- COVID-19

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаролар Х.Э. ва Т.Х. пандемия шароитида талаб юқори бўлган “IVIREM Remdesevir 100 mg” номли дори воситасининг ҳар бир донасини 56 АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 200 донасини 11 200 АҚШ долларига сотган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Теглар:
ноқонуний дори воситалари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
"Эл-юрт умиди"дан ёшларнинг умиди катта
- 1 соат аввал
- Таълим
Василий Бартольд: Бир олим, бир шаҳар, бир тарих
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Буюк Ипак йўли ҳақида нималарни биласиз?
- 3 соат аввал
- Самарқанд