16 минг доллардан ортиқ маблағга дори воситаларини ноқонуний сотаётган шахс қўлга олинди
- 18.02.2022 11:31
- 182
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаро Н.Ю. дори воситаларини дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро М.га хорижда ишлаб чиқарилган “COVID-19” инфекциясини даволашда кенг қўлланиладиган “Remdesivir” номли дори воситасини ҳар бирини 350 минг сўмдан сотишга келишиб, жами 500 донасини 16 300 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Теглар:
ноқонуний дори воситалари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- 10 дақиқа аввал
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- 21 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Онлайн дарс учун тузилган шартнома бекор қилинди. Нега?
- 38 дақиқа аввал
- Таълим
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 2 соат аввал
- Мутолаа