Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда май ойи учун чет тили имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда

Aйни пайтда Самарқанд шаҳрида хорижий тилларни билиш даражаси ва сертификатлаш бўйича тест синовларининг биринчи босқичи бўлиб ўтмоқда.

Тест синовлари Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланган талаблар, шунингдек ички ишлар, миллий гвардия ходимлари иштирокида санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ мос равишда ўтказилмоқда.

Имтиҳоннинг иккинчи босқичи, яъни гапириш кўникмаси имтиҳони 1-2-июнь кунлари СамДУ жисмоний маданият факультети биносида бўлиб ўтади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, натижалар ушбу имтиҳонларнинг ҳар иккала босқичи 60 фоиз ўлчов билан баҳоланади ва сертификат намунаси тақдим этилади. Сертификат эгаларига кириш тестларида чет тили фанидан максимал балл берилади.

Aбитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган жой, сана ва вақтни Давлат тест марказининг шахсий кабинетида интерактив хизматлар портали (my.dtm.uz) орқали билиб олишлари мумкин.

Давлат тест маркази

Самарқанд вилояти бўлими ахборот хизмати.