Самарқандда мусиқа мактабини битирганлик тўғрисида гувоҳнома олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
- 09.11.2021 18:03
- 164
- Жиноят ва жазо
Шу йилнинг 5 ноябрь куни Давлат хавфсизлиги хизмати Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, департамент ва ИИБ ходимлари томонидан Паст Дарғом тумани Жума шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида мазкур туманда яшовчи С.А. ўзини Паст Дарғом туманидаги 11-сонли мусиқа ва санъат мактаби директори деб таништириб, вилоят маданият бошқармасидаги таниши орқали мазкур мусиқа мактабини битирганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тайёрлаб бериш эвазига маҳаллий фуқародан пора тариқасида 3 миллион сўм нақд пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Фуқаро С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.