Самарқандда Қурбон ҳайити муносабати билан тарихий жойлар, меҳмонхоналар ва туристик хизматлар учун чегирмалар эълон қилинди

Вилоят туризм ва маданий мерос бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, Қурбон ҳайити муносабати билан жорий йилнинг 9-12 июль кунлари Самарқанд шаҳридаги тарихий ва маданий мерос объектларида, умумий овқатланиш жойлари, меҳмонхона ва меҳмон уйларида кўрсатиладиган хизматлар учун ихтиёрий чегирма ва акциялар жорий этилди.

Жумладан, Регистон майдони, Амир Темур мақбараси, Ҳазрати Хизр мажмуаси каби тарихий ва маданий мерос объектларига 20 фоиздан 50 фоизгача, умумий овқатланиш жойларидаги хизматлар учун 7 фоиздан 22 фоизгача,
жойлаштириш воситалари (меҳмонхона ва меҳмон уйи) хизматлари учун 10 фоиздан 20 фоизгача чегирмалар белгиланди.