Самарқандда қурилаётган янги аэропорт бир соатда 600 нафар йўловчини кутиб олиш ва кузатиш имкониятига эга бўлади
''Uzbekistan Airoports'' акциядорлик жамияти томонидан Самарқанд халқаро аэропортида пресс-тур ташкил этилди.
Тадбир вақтинчалик терминал фаолияти билан танишишдан бошланди.
Журналистлар ва блогерлар янги бунёд этилаётган учиш-қўниш йўлаклари билан таништирилди.
Таъкидланишича, янги йўлак 7 қатламли бўлиб, халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган даражада барпо этилмоқда. Аввал 5 та самолёт тураргоҳи бўлган бўлса, энди бу ерда 23 та авиатураргоҳ ташкил этилади. Шунингдек, 700 ўринли автомобиллар тураргоҳи барпо қилинмоқда.
Иштирокчилар очиқ китоб кўринишида бунёд этилаётган замонавий аэропортнинг қурилиш жараёнлари билан таништирилди.
Аэропорт бир соатда 600 нафар йўловчини кутиб олиш ва шунча йўловчини кузатиш имконига эга бўлади.
Янги аэропорт қурилиш ишларининг 70 фоизи бажарилган бўлиб, 2021 йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.