Самарқандда таъмирталаб уй-жойлар учун 12 миллиард сўм ажратилади
Самарқанд шаҳар “Маърифат”, “Азизон” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги оилаларнинг таъмирталаб уй-жойларининг том ва фасад қисмини таъмирлаш учун маблағ ажратилади.
Бундай ишлар Самарқанд тумани “Ўзбеккенти” маҳалласида ҳам амалга оширилади.
Бунинг учун вилоят “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 12 млрд. сўм йўналтирилади.
Аслида қайд этилган таъмирлаш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров таклиф киритган.
Таклиф халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан маъқулланган.