Самарқандда турар жойи бўлмаган 120 нафар аёлга уй-жойнинг бошланғич бадал пули тўлаб берилади

Бу иш Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

Кеча, 9 апрель куни бўлиб ўтган халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Жумаева шу ҳақда айтиб ўтди.

Қайд этилишича, жамғарма маблағлари ҳисобидан жорий йилнинг ўтган 3 ойида 82 нафар нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар-жой мавжуд бўлмаган аёлларнинг уй-жой шароитлари яхшиланган.

Хусусан, 26 нафар аёлларга уй-жой учун субсидия асосида 6 нафарига Вазирлар Маҳкамасининг 285-сонли қарорига асосан бошланғич бадал пуллари тўлаб берилган. 44 нафар аёл ижара компенсацияси асосида, 6 нафар аёл ижтимоий уй билан таъминланган.

Бундан ташқари, Жамғарма ҳисобидан оғир турмуш шароитида яшаётган уй-жойга муҳтож 120 нафар аёлга бошланғич бадал пуллари тўлаб берилади.