Самарқандда умумтаълим фанларидан миллий сертификат учун тест синовлари ўтказилди

Самарқандда илк бор ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти ҳамда қорақалпоқ тили ва адабиёти фанларидан миллий сертификатлаш тизими учун тест синовлари бўлиб ўтди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябридаги  646-сон қарори билан умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилган эди.

Мазкур қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 декабрдан 31 декабрга қадар она тили ва адабиёт ҳамда математика фанлари бўйича тест синовларида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар Давлат тест маркази томонидан онлайн рўйхатга олинди.

Унда вилоятимиздан 2020 йил 1 декабрдан 31 декабрга қадар my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтган ва тест синови учун тўловни амалга оширган талабгорлар иштирок этди.

Тестда 97 нафар талабгор 180 дақиқа давомида ўз билимини синади, 13 нафари турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.

Эслатма: эртага, 14 апрель куни соат 10:00 да математика фанидан тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган талабгорларга тест синовлари бўлиб ўтади.

Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлими.