Самарқандда яна 5 та тоннел қурилади
- 02.09.2020 21:30
- 1653
- Самарқанд
Айни пайтда Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари кесишмасида тоннел қурилмоқда. Мазкур иш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги қарори асосида олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, бу Самарқанд шаҳрида ер ости автомобил йўли қуришнинг 1-босқичи ҳисобланади.
Кейинги босқичда яна бешта ҳудудда шундай бунёдкорлик ишлари амалга оширилади.
Улардан бири Мирзо Улуғбек ва Гагарин кўчалари кесишмасида барпо этилади. Шунингдек, Ибн Сино ва Даҳбед кўчалари кесишмасида, Рудакий ва Гагарин кўчалари кесишмасида, Садриддин Айний ҳамда Термиз кўчалари кесишмасида тоннеллар қурилиши режалаштирилган.
М-37 автомагистрал автойўлининг 27 километри ва 4Р-46 автойўли кесишмасида ҳам транспорт воситалари қатнови йўлга қўйилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 39 дақиқа аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа