Самарқандда йил якунигача 19,3 минг гектарда сув тежамкор технологиялар жорий этилади
2021 йилда Тойлоқ туманида 560 гектар майдонда сув тежамкор ускуналар жорий этилиши режалаштирилган. Жумладан, тумандаги “Дилшоджон Дилмуроджон Ишонч” фермер хўжалиги томонидан ҳозирча 10 гектар боғнинг 2 гектарига томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилди.
Шунингдек, “Илғор агро технология”, “Сиёб Шавкат Орзу”, “Нет Продук” “Худойбердиев Озод”, “Амиржон Анваржон боғлари” сингари ўнлаб фермер хўжаликлари томонидан сув тежамкор ускуналарни ўрнатиш юзасидан қурилиш-таъмирлаш, реконструкция ишлари якунланмоқда.
“Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда сув тежамкор технологиялар жорий этилиши юзасидан белгиланган лойиҳаларнинг ўз вақтида амалиётга тадбиқ этилиши назоратга олинган.
Маълумот ўрнида: жорий йил вилоятда 19 минг 329 гектар майдонда сув тежамкор технологиялар ўрнатилиши режалаштирилган. 19 минг 146 гектар томчилатиб, 183 гектар ёмғирлатиб суғориш ускуналари жорий этилади. Ҳозирда 797 фермер хўжалиги ва кластер корхонаси томонидан бу каби ишлар олиб борилмоқда.
“Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати.