Самарқандда ёшлар бандлигини таъминлаш учун 24,5 минг гектар ер майдони ажратилади

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан жойларда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва деҳқончилик билан шуғулланишлари учун ер майдонлари ажратиш белгиланган эди.

Вилоятимиз туманларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ёшларга ер майдонларини ажратиш ва янги иш ўринларини яратиш режалари ишлаб чиқилди.

Ёшлар бандлигини таъминлаш учун вилоятимизнинг 14 туманида яшовчи 2 минг 547 нафар ёшларга 24 минг 571 гектар ер ажратиш белгиланди. Жорий йилнинг 10 февралигача ёшлар учун 628 гектар ер майдони ажратилди. Бандликни таъминлаш режасига кўра ер ажратиш орқали 160 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилган бўлса, ҳозиргача 2,56 мингдан ортиқ доимий иш ўринлари яратилди.

Самарқанд вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси ахборот хизмати.