Самарқанддаги мактаб қозонхонасида бир кишининг ўлимига сабаб чақнаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди
- 04.01.2021 15:55
- 533
- Ҳодиса
2021 йилнинг 2 январь куни тахминан соат 00:20 да Самарқанд шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактаби қозонхонасининг иситиш тизимида чақнаш содир бўлган.
Чақнаш оқибатида мактабнинг қозонхона назоратчиси, 50 ёшли Ҳ. тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилоят бўлимига ётқизилган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, бемор шифохонада вафот этган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа