Самарқанддаги тиббий паразитология институтида шарт-шароитлар яхшиланади
- 16.01.2020 15:52
- 341
- Самарқанд
Бугун, 16 январь куни Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Л.М.Исаев номидаги тиббий паразитология илмий-тадқиқот институти фаолияти билан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Вилоят ҳокими муассаса бош биноси ва паразитологик, серологик, молекуляр биологик, энтомологик лабораториялар, кутубхона ва институт музейини кўздан кечирди. Институт фаолиятини самарали йўлга қўйиш, ходимлар ва беморларга зарур шарт-шароит яратиш, бошқа илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш юзасидан мутасаддиларга зарурий кўрсатмалар берди.
Тиббий муассаса биноларини таъмирлаш, иситиш тизимини яхшилаш ва зарурий жиҳозлар сотиб олиш учун 500 миллион сўм маблағ ажратилиши белгиланди.