Самарқанддаги тиббий текширувдан сўнг: 9 нафар бола Германияда бепул даволанади
- 14.05.2022 19:25
- 95
- Таълим
Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида 130 нафар болалар германиялик шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.
Уларнинг 9 нафари Германияда даволаниши учун танлаб олинди.
-Бир неча йиллардан бери куйиш жароҳати олган ҳамда турли аномалиялар билан туғилган болалар хорижлик мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилиб, улар орасидан операция жараёни мураккаб кечадиган бемор болалар танлаб олинади, - "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлими раҳбари Раҳима Раҳмонова. - Бу йил Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Хоразм, Жиззах вилоятидан 130 нафардан зиёд болалар текширувдан ўтказилди, уларга зарур тавсиялар берилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Фан олимпиадаси адолатли ўтказиладими?
- Кеча, 20:03
- Таълим
Бугун Халқаро телевидение куни
- Кеча, 16:37
- Долзарб