Самарқанддаги халқаро университет талабалари Индонезияда ўқиш имконига эга бўлади
Самарқанд вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти маълум қилишича, ташриф давомида Индонезия компанияси университети ва мазкур олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорлик ва талабалар алмашиш тўғрисида меморандум имзоланди.
Шунингдек, учрашув давомида “Ипак Йўли” халқаро университетига индонезиялик ўқитувчиларни жалб қилиш масаласи кўрилди.
Бундан ташқари, меҳмонлар Имом Бухорий мажмуаси лойиҳаси билан танишиб бу ерда меҳмонхона қуришга қизиқиш билдиришди.