Самарқанддан 9 ойда 60 минг тонна маҳсулот экспортга чиқарилган, 160 минг тонна импорт қилинган
Мамлакатимиз боғдорчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажми бўйича дунёда етакчи бешликка киради.
Жорий йилнинг 9 ойида вилоят ўсимликлар карантини чегара масканлари орқали кўчатлар, цитрус мевалар, қуритилган мевалар, сабзавотлар, ёғоч, озуқабоп картошка, уруғлик картошка ва бошқа турдаги қарийб 60 минг тонна маҳсулот экспорт қилинган. Бу ҳақда Zarnews' га вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси вилоят ҳудудий инспекцияси ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу карантин остидаги маҳсулотлар асосан Тожикистон, Туркманистон, Россия Федерацияси, Украина, Қозоғистон, Туркия, Хитой, Латвия, Англия, Польша, Эрон ва Беларусь давлатларига экспорт қилинди.
Шу вақт давомида Туркия, Испания, Бельгия, Нидерландия, Сербия, Италия, Эквадор, БАА, Хитой, Россия, Эрон, Бельгия, Ҳиндистон ва Афғонистон давлатларидан қарийб 160 минг тонна карантин остидаги маҳсулотлар импорт қилинди.
Мамлакатимиздан экспорт қилинаётган ва импорт бўлаётган карантин ости маҳсулотларига белгиланган сертификатлар тўлиқ назорат қилинмоқда.