Самарқандлик ўқитувчи Наталья Часовских Францияда бепул малака оширади

Франция давлати билан халқ таълими тизимида алоқаларни йўлга қўйиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Франция элчихонаси ўртасидаги келишувга биноан 2020 йилда француз тили фани ўқитувчилари учун танлов асосида Францияда малака ошириш имкониятини берувчи грант дастурлари эълон қилинди.

Шунингдек, Республика таълим маркази мактабларда француз тили фанининг нуфузини ошириш бўйича Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан яқин ҳамкорлик қилмоқда. Жумладан, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастури доирасида қатор устувор вазифалар белгилаб олинган. Ушбу дастур асосида Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган танловда Самарқанд шаҳридаги француз тилига ихтисослаштирилган 43-умумий ўрта таълим мактабининг француз тили фани ўқитувчиси Наталья Часовских "Француз тилини ўргатишда менинг ҳиссам" мавзусида иншолар кўрик-танловида иштирок этди. Натижада Н.Часовских танловда ғолиб бўлиб, Франция давлатининг икки ҳафталик Montpellier шаҳридаги Accent franc, Ais мактабида малака ошириш имкониятини қўлга киритди.

Албатта, у карантин тадбирлари якунлангач, Францияга йўл олади.