Самарқандлик “Зулфия”лар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 мартда қабул қилинган “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори билан аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун 28 нафар иқтидорли қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:
Мусулмонова Камола Хусниддин қизи - Самарқанд давлат университетининг 2-босқич магистранти
Усманова Нуриниссо Олимовна - Самарқанд давлат университетининг 1-босқич талабаси
Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади. Шунингдек, уларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.