Самарқандликларнинг пахта хирмони 258 минг тоннадан ошди
- 28.10.2025 17:09
- 57
- Қишлоқ хўжалиги
Вилоятимизда пахта йиғим-терими жадал давом этмоқда. Пахтакорларимиз 261 минг тоннадан ортиқ хирмон яратиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.
Вилоятимизнинг пахтакор туманларидан Нуробод ва Иштихон тумани пахтакорлари анча кун аввал олдиларига қўйган маррани забт этишган бўлса, кеча Каттақўрғон, Нарпай, Пайариқ ва Оқдарё тумани пахтакорлари ҳам зиммаларидаги мажбуриятни адо этишди.
Бугунгача пахтакорларимиз 258 минг тоннадан ортиқ "оқ олтин" хирмони яратди. Муҳими, ўртача ҳосилдорлик 40 центнердан зиёд.
Теглар:
пахта
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё мамлакатларидаги ғалати қонунлар
- Кеча, 17:43
- Ўқинг, қизиқ!