Самарқанднинг 2040 йилгача бош режасини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар муҳокамага қўйилди

Жорий йилнинг 29 июль куни Самарқанд вилояти Қурилиш бош бошқармасининг катта мажлислар залида Самарқанд шаҳрининг 2040 йилгача мўлжалланган Бош режасини қайта ишлаб чиқиш ҳамда марказий қисмини батафсил режалаштириш лойиҳасининг биринчи тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Лойиҳа муаллифи “ТошкентбошпланЛИТИ” ДУК  билан ҳамкорликда Хитой Халқ Республикасининг “China Сonstruction Engineering Design Group Corp.LTD” лойиҳа компанияси бош лойиҳачиси Сун Сяо Лун томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаларининг дастлабки муҳокамаси кўрилди.

Муҳокамада вилоят ҳокимининг ўринбосари, лойиҳа муаллифи, «Тошкентбошплан ЛИТИ» давлат унитар корхонаси мутахассислари, лойиҳа архитекторлари, Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти профессор-ўқитувчилари, 40 дан ортиқ ҳудудий давлат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Самарқанднинг 2040 йилгача бош режасини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар ҳар томонлама муҳокама қилинди.