Самарқанднинг ички йўлларида 30 та замонавий бекат қуриляпти

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг хабар беришича, айни пайтда вилоятимизнинг туман ва шаҳарларида 19 та замонавий бекат қуриш ишлари давом этмоқда.

“Обод қишлоқ - 2019” дастури доирасида ички автомобиль йўлларида жами 30 та бекат қурилиши режалаштирилган бўлиб, уларни Мустақиллигимизнинг 28 йиллик шодиёнасига қадар битказиш режалаштирилган. Мазкур бекатлар вилоят транспорт бошқармаси томонидан ажратилган 623 миллион 753 минг сўм маблағ эвазига қурилмоқда.

Ҳозирга қадар Пахтачи, Нарпай ва Қушработ туманида 3 тадан Нуробод, Оқдарё,  Булунғур ва Пайариқ туманида 2 тадан ҳамда Каттақўрғон ва Тойлоқ туманида 1 тадан бекат қуриш ишлари давом этяпти.